Ўзбекистон ва Жанубий Корея геология ва ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари О. Насритдинходжаев, вазир маслаҳатчиси B.Normatov, вазирлик вакиллари ҳамда Корея геофанлар ва минераллар институти (KIGAM) делегацияси ўртасида “Ўзбекистонда фойдали қазилмалар ресурслари ва геологик хатарларни бошқариш бўйича интеграллашган тизимни яратиш” лойиҳаси доирасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда лойиҳа доирасидаги иккинчи компонент - геологик маълумотлар базасини шакллантириш бўйича амалга оширилишининг ҳозирги ҳолатини муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар лойиҳа учун пилот ҳудудни белгилаш ва у бўйича маълумотлар алмашинуви орқали лойиҳани амалга оширишни бошлаш, кейинчалик эса уни бутун Ўзбекистон миқёсида босқичма-босқич кенгайтириш ҳақида келишиб олдилар.