Ўзбекистон ва Италия халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатномаларни кенгайтиришга келишиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Италия Республикаси вакиллари билан видеоконференс-алоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб масалалар муҳокама этилди.
Томонлар экспорт-импорт операцияларини фаоллаштириш, ташувчилар учун қула шарт-шароитларни яратиш ва ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.
Хусусан, рухсатнома бланкалари алмашинуви масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил учун қўшимча бланкалар ажратиш ва 2026 йил учун асосий контингентда кенгайтирилган ҳажмни мустаҳкамлаш юзасидан келишувга эришилди.