Ўзбекистон U-16 терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этиш учун Индонезияга жўнаб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Индонезиядаги халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этиш учун Меданга йўл олди. Ўсмирларимизнинг мусобақада иштирок этувчи таркиби маълум
Жамоамиз турнир давомида U-17 Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Индонезия, Мали ва Тожикистон U-17 терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Шу билан бирга, 2008 йилда таваллуд топган футболчилардан тузилган Ўзбекистон бош жамоаси сентябрь ойида Испанияда йиғин ўтказиб, Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида Англия, Канада ва Марокаш терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувлари ўтказади.
Шу муносабат билан ушбу турнирда U-16 терма жамоаси, жумладан, 2009 йилда туғилган футболчилар иштирок этади.
Учрашувлар тақвими:
12 август — Мали U-17 - Ўзбекистон U-16
15 август — Ўзбекистон U-16 – Индонезия U-17
18 август — Ўзбекистон U-16 – Тожикистон U-17