Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 05/08/2025 "Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон" форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

"Ўзбекистон - Туркманистон - Озарбайжон" форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Авазада ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон Бош вазири Али Асадовнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзаро манфаатли минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Энг аввало, энергетика, транспорт ва логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Амалий ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун мазкур форматдаги мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР