Ўзбекистон ТИВ раҳбари Индонезиянинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сити Рухаини Жухаятиндан ишонч ёрлиқларининг нусхасини қабул қилди.
Учрашув чоғида вазир янги тайинланган элчини самимий қутлаб, унинг мамлакатимиздаги дипломатик миссияси икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Томонлар Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ижобий суръат билан ривожланаётганини қайд этдилар. Хусусан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол мулоқотни давом эттириш, шунингдек, ОИС ва Битта томонга қўшилмаслик ҳаракати каби халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида ҳамкорлик муҳим экани таъкидланди.
Бахтиёр Саидов Индонезия элчисига Ўзбекистонда муваффақиятли ва самарали фаолият тилаб, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга оширишда тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.