Валюта курслари 04/08/2025
$1 – 12725.16
UZS – 0.26%
€1 – 14507.95
UZS – -0.02%
₽1 – 158.65
UZS – 0.13%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2025 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси савдо алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонга ишбилармонлар сафарини ташкил этди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси савдо алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонга ишбилармонлар сафарини ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2-5 август кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги 40 дан ортиқ ишбилармонлар делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигида бўлиб турибди.

Делегация таркибига қурилиш, озиқ-овқат, электротехника, текстиль, мебель, фармацевтика, шахсий гигиена ва косметика ҳамда бошқа соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар киритилган.

Ташриф доирасида қатор муҳим тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, Кобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида афғон тадбиркорлари билан B2B учрашувлар, маҳаллий бозорларга ҳамда савдо уйига ташриф ташкил этилади.

Ташрифнинг асосий мақсади – янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, савдо айланмасини ошириш ва қўшма лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг