Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 07/08/2025 Ўзбекистон глобал миграция жараёнларида ишончли ҳамкор сифатида эътироф этилди

Ўзбекистон  глобал миграция жараёнларида ишончли ҳамкор сифатида эътироф этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Аваза шаҳрида Халқаро миграция ташкилотининг БМТдаги миссияси раҳбари Пьер Лильерт билан учрашув ўтказди.

Учрашувда П. Лильерт Ўзбекистоннинг глобал, хавфсиз, тартибли ва доимий миграция ҳақидаги халқаро келишувларни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган давлатлардан бири эканини таъкидлади. Шунингдек, 30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ташкил этилган “Одам савдосига қарши курашишда глобал таҳдидлар: жамиятнинг роли ва халқаро ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференция юқори баҳоланди.

Суҳбат чоғида чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошларимиз ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлаш, одам савдосига қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини иш билан таъминлаш ҳамда глобал миграция жараёнлари доирасида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш ва зарур чоралар кўриш юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг