Валюта курслари 13/08/2025
$1 – 12509.83
UZS – -0.63%
€1 – 14520.16
UZS – -0.93%
₽1 – 156.55
UZS – -0.69%
Қидириш
Иқтисод 12/08/2025 Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитой компаниялари биомедицина соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Хитой компаниялари биомедицина соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг Уси шаҳри Савдо-саноат палатаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Биомедицина ва тиббий ускуналар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик масалаларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А.Азизов томонидан Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган шароитлар, солиқ ва божхона имтиёзлари ва фармацевтика бўйича саноат зоналари, жумладан Tashkent Pharma Park тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Хитой томонидан, тиббий ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган - Welkin Industry System Engineering, биотехнологияларга ихтисослашган - NEST Biotechnology, тиббий диагностика ускуналари ишлаб чиқарувчи - Wuxi BioHermes Bio&Medical Technology, тиббий техника ишлаб чиқарувчи - Wuxi Cansonic Medical Science&Technology, Ультратувушли диагностика ускуналари ишлаб чиқарувчи - Chison Medical Technologies компаниялари ўзларининг технологик ечимлари тўғрисида маълумот алмашишди.

Тадбир давомида Ўзбекистонда маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, технологиялар трансфери ва логистика занжирлари яратиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг