Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Иқтисод 05/08/2025 Ўзбекистон аҳолиси 37,9 миллион нафардан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 37,9 миллион нафардан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони 37,9 миллион нафарга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Қўмита маълумотларига кўра, мамлакатда 18,8 миллион нафар аёллар ва 19,1 миллион нафар эркаклар яшамоқда. Шаҳар аҳолиси сони 19,3 миллион нафарни, қишлоқ аҳолиси эса 18,6 миллион нафарни ташкил этди.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 95,3 мингта никоҳ қайд этилган, 23,3 мингта ажрашиш ҳолати кузатилган.

Ташқи миграция соҳасида манфий сальдо қайд этилмоқда: мамлакатга 0,7 минг киши келган бўлса, 5,6 минг киши уни тарк этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР