Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Молия 08/08/2025 Марказий банкда Қозоғистон Республикаси Миллий банки вакиллари билан тажриба алмашиш тадбири бўлиб ўтди

Марказий банкда Қозоғистон Республикаси Миллий банки вакиллари билан тажриба алмашиш тадбири бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Қозоғистон Республикаси Миллий банки вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда марказий банкка қарашли ташкилотларни молиялаштириш ва бюджет режалаштириш соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида интерактив тақдимотлар ўтказилди. Уларда идоравий ташкилотларнинг молиявий режалаштирилиши, бизнес-режаларни тайёрлаш ва ижро этиш, ўзаро ҳисоб-китоблар ташкил этилиши, шунингдек, назорат ва ҳисобот механизмлари каби масалалар қамраб олинди.

Таъкидлаш жоизки, тадбирда марказий банкка қарашли муассасаларни самарали молиялаштириш ёндашувлари, илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш имкониятлари ва соҳадаги долзарб муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида томонлар мутахассисларнинг малакасини ошириш ҳамда касбий ҳамкорликнинг барқарор каналларини ривожлантириш орқали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР