Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 07/08/2025 Жанубий Кореяда ўзбекистонлик Ҳожиакбар Акбаров энг яхши хорижлик ишчи деб топилди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик Ҳожиакбар Акбаров энг яхши хорижлик ишчи деб топилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган нуфузли 2025 EPS Conference in Seoul — Кореяда ишлаётган хорижликлар орасида ўтказилган танловида юртимиз вакили, Андижонлик 26 ёшли Ҳожиакбар Акбаров ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотига кўра, ушбу танлов Жанубий Кореяга EPS тизими орқали меҳнат муҳожирларини юборувчи давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва меҳнат миграцияси соҳасида барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган.

Тадбирни Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ташкил этган. Мукофотни Ҳожиакбар Акбаровга Жанубий Корея меҳнат вазири Ким Ён Хун тантанали равишда топширди.

Ҳожиакбар Акбаров 2023 йилдан бери HD Hyundai Samho корхонасида пайвандчи сифатида ишлаб келмоқда. Унинг ишга жойлашуви Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали ташкил этилган.

2025 йил июн ойи охиридаги ҳолатга кўра, Жанубий Корея ҳудудида 98,4 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси яшамоқда. Ўзбек диаспораси мамлакатдаги энг йирик хорижий жамоалар орасида бешинчи ўринни эгаллайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг