Дўстлик ва ўзаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси муносабати билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озарбайжон миллий кунларига бағишланган тадбирлар доирасида Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Ҳомийликка муҳтож болаларга кўмаклашиш хайрия жамғармасининг Тиббий фаолият бўйича вице-президенти Оғулжахон Атабаева билан учрашди.
Самимий бўлиб ўтган мулоқотда халқларни бирлаштириб турадиган кўп асрлик дўстлик давлат раҳбарларининг фаол саъй-ҳаракатлари туфайли изчил мустаҳкамланиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилаётгани алоҳида таъкидланди.
Учрашув давомида икки томонлама ўзаро манфаатли алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда ҳамкорликда маданий тадбирларни мунтазам ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.