Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Ўзбекистон 23/07/2025 “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди

“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 22 июль куни бўлиб ўтган Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Мажлисда Қўмита аъзолари, маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари, экспертлар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Муҳокама жараёнида қайд этилганидек, сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар натижасида қатор ижобий ютуқларга эришилган. Мазкур Қонун соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, унинг мақсади давлат ижтимоий суғуртаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонунда давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича муносабатларнинг юзага келиши ҳолатлари, суғурта ҳодисалари ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар, суғурталанган шахслар, суғурталовчи, суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш каби қатор масалалар ўз аксини топган.

Қизғин бўлиб ўтган муҳокама жараёнида мажлис иштирокчилари Қонуннинг айрим нормалари бўйича қонун ташаббускорларига қатор саволлар берди.

Мажлис якунида Қўмитанинг якуний хулосаси тайёрланиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг