Валюта курслари 07/08/2025
$1 – 12502.99
UZS – -0.17%
€1 – 14484.71
UZS – 0.2%
₽1 – 155.94
UZS – -0.38%
Қидириш
Иқтисод 07/08/2025 Coca-Cola компанияси вакиллари Artel корхонасига ташриф буюрди

Coca-Cola компанияси вакиллари Artel корхонасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 август Coca-Cola компаниясининг Евросиё ва Яқин Шарқ минтақалари бўйича раҳбари Казим Сисек бошчилигидаги делегация Artel компаниясига ташриф буюрди.

Ташриф «Ўзелтехсаноат» уюшмаси кўмагида ташкил этилди ва бу мамлакатимиз электротехника саноатини халқаро савдо майдонларига олиб чиқиш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Делегация Artel заводидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик ускуналар, маҳсулот сифати ва корхонанинг экспорт салоҳияти билан яқиндан танишди.

Витринали музлатгичларни Соса-Соla'нинг Ўзбекистондаги филиалидан ташқари, Евросиё ва Яқин Шарқдаги бўлимлари учун ҳам етказиб бериш муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг