Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Маданият 09/08/2025 Чет элликлар Ўзбекистон пойтахтидаги Жаннифер Лопес шоуси чипталарининг 67 фоизини сотиб олди

Чет элликлар Ўзбекистон пойтахтидаги Жаннифер Лопес шоуси чипталарининг 67 фоизини сотиб олди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ўзбекистон 24» телеканали хабарига кўра, Тошкентда бўлиб ўтган қўшиқчи Жаннифер Лопес концерти учун 25 мингта чипта сотилган.

Маълумотларга кўра, чипталарнинг тахминан 67 фоизини хорижий фуқаролар харид қилган.

Улар орасида — 7,5 минг россиялик, 2,5 минг қозоғистонлик, шунингдек, Европа ва Яқин Шарқ мамлакатларидан меҳмонлар бор.

Чипталар нархи 1 миллион сўмдан 4,2 миллион сўмгача бўлган.

Кўплаб хорижий меҳмонлар сафарларини маълум бир концепция доирасида режалаштириб, тўрт-олти кунлик туристик пакетлар харид қилган.

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида жаҳон поп юлдузи Жаннифер Лопеснинг грандиоз якка концерти бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг