Валюта курслари 06/08/2025
$1 – 12524.89
UZS – -0.76%
€1 – 14456.23
UZS – -0.96%
₽1 – 156.54
UZS – -1.2%
Қидириш
Ўзбекистон 06/08/2025 Бухорода бюджет маблағлари эвазига “откат” олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди

Бухорода бюджет маблағлари эвазига “откат” олишга уринган бош ҳисобчи ва унинг ўринбосари ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олот тумани тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Ромитан туманида кийимдан ташқари нотўқима маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖдан бирлашма эҳтиёжлари учун 400 дона ётоқ чойшабларини сотиб олиш бўйича шартнома тузади. Бош ҳисобчиси ўзининг ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур шартномада товар нархини ошириб кўрсатиш орқали, яъни ҳар бир чойшабни 90 минг сўмдан эмас, балки 190 минг сўмдан ҳисоблаб, умумий ҳаражатлар суммасини 76 млн сўм қилиб кўрсатади.

Натижада ортиқча ҳисобланган 40 млн сўм “откат”ни МЧЖ иш юритувчисидан талаб қилади.

ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда улар олдиндан 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уларга нисбатан ЖКнинг 25,167-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг