Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 05/08/2025 Британия Кенгаши мамлакат бўйлаб кўпроқ ўқитувчиларни малакасини ошириш орқали Ўзбекистонда миллий таълим ислоҳотини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда

Британия Кенгаши мамлакат бўйлаб кўпроқ ўқитувчиларни малакасини ошириш орқали Ўзбекистонда миллий таълим ислоҳотини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда

Сурат: Британия кенгаши

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, А. Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институти ва Британия Кенгаши бутун мамлакат бўйлаб ўқитувчиларни узлуксиз касбий ривожланиш (УКР)ни амалга оширишда қўллаб-қувватловчи янги педагоглар жамоасини тайёрламоқда. 20 га яқин миллий маслаҳатчилар ўқитувчиларга ўз ўқувчилари манфаати учун узлуксиз касбий ривожланишни мустақил равишда режалаштириш ва амалга ошириш учун тегишли йўл-йўриқ, маслаҳат ва мотивация бериш бўйича икки кунлик тренингдан ўтади.

“Бу ердаги ўқитувчилар масъулиятни ўз зиммасига олиш ва бошқа ўқитувчиларга узлуксиз касбий ривожланиш жараёнини тушунтириш учун танланган.  Бундан ташқари, бугун улар УКР мақсадларини директорларга қандай тушунтиришни муҳокама қилишади. Вазирлик уларга ишониб қолмоқда. Улар бутун мамлакат ўқитувчиларни ўз маҳоратини доимий равишда ривожлантиришга илҳомлантиради!” - деб таъкидлади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг педагог кадрларни таёрлаш ва касбий ривожлантириш Бошқармаси бошлиғ жаноб Мақсуджон Абдуллаев.

Ўтган йили шунга ўхшаш миллий маслаҳатчилар гуруҳи Ўзбекистоннинг 116 та мактабида инглиз тили ўқитувчиларини қўллаб-қувватлаб, уларга ўзига бўлган ишончни оширишга ва касбий ривожланиши учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишга ёрдам берди. Жорий йилда янги қабул қилинган 20 нафар мутахассис Ўзбекистондаги қўшимча 102 та мактабда 102 нафар УКР чемпионларини қўллаб-қувватлайди. Умуман олганда, Вазирлик ва Британия Кенгашининг қўшма дастури бутун мамлакат бўйлаб 200 дан ортиқ мактабларни қамраб олади.

“Биз Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорлик қилишдан ва Ўзбекистонда ўқитувчиларни тайёрлашга янгича ёндашувларни ишлаб чиқишдан, шунингдек, узлуксиз касбий ривожланиш маданиятини илҳомлантириш ва ривожлантиришдан мамнунмиз, бунда ўқитувчилар ўзларининг касбий ўсиши учун масъулдирлар, мактаблар эса ўқитувчилар ва ўқувчилар учун жаҳон даражасидаги сифатли таълимни таъминлаш учун ўрганиш марказларига айланади.”. – деди Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори ўринбосари Жамила Ғуломова.

Янги миллий маслаҳатчилар ўқитувчиларни касбий ривожланиш йўлида қўллаб-қувватлайдилар. Ҳар бир маслаҳатчи маҳаллий миқёсда камида беш нафар ўқитувчиг на мураббийлик қилади ва инглиз тилидан самарали дарслар ўтказиш ва ўз ўқувчиларига тегишли билимларни бериш учун ўқитиш кўникмаларини доимий равишда такомиллаштириш бўйича ресурслар ва методологиялар бўйича маслаҳат беради.

Тренинг Британия Кенгаши томонидан қўллаб-қувватланади ва Буюк Британия халқаро тараққиёт агентлиги томонидан молиялаштирилади. Дастур Британия Кенгашининг Марказий Осиёда инглиз тилини ўрганишни жадаллаштириш (АЭЛЛСА) дастурининг бир қисми бўлиб, у инглиз тилини ислоҳ қилиш миллий кун тартибига жавоб бериш, инглиз тили ўқитувчилари таълимини таъминлаш ва Марказий Осиё минтақасида янада инклюзив таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган. Дастурнинг асосий академик ҳамкори Буюк Британиянинг Норвич тил таълими институти ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг