Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Ўзбекистон 08/08/2025 Болгарияда ўзбекистонлик фуқаро украиналик қизни чўкишдан қутқариш вақтида ҳалок бўлди

Болгарияда ўзбекистонлик фуқаро украиналик қизни чўкишдан қутқариш вақтида ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 7 август куни Болгариянинг Созопол шаҳридаги Каваците соҳилида Украина фуқаросини чўкишдан қутқаришга уринган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятида яшовчи, 2003 йил туғилган Ж.М. исмли йигит сувда қийин аҳволга тушган украиналик қизга ёрдам беришга ҳаракат қилган. Аммо кучли тўлқинлар таъсирида бошқарувни йўқотиб, йирик сувости тошлари орасида қолиб кетган.

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ва Болгариядаги Фахрий консуллиги ҳозирда мазкур давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий қутқарув хизматлари ҳамда Болгария Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан доимий алоқада иш олиб бормоқда.

Бургас вилояти, Созопол шаҳар ҳокимияти ва ФВБ томонидан берилган сўнгги маълумотларга кўра, айни вақтда денгизда кучли тўлқинлар давом этаётгани сабабли марҳум жасадини қоятошлар орасидан олиб чиқиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Маълум қилинишича, Бош консулхона бу вазиятни тўлиқ назоратга олган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг