Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 01/08/2025 БМТТД вакиллари билан жойлардаги қишлоқ инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

БМТТД вакиллари билан жойлардаги қишлоқ инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Самандар Садуллаев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакиласи Акико Фужии билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ҳамкорликда амалга оширилаётган “Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш” ҳамда “Қишлоқ жойларни комплекс ривожлантириш” (2-босқич) лойиҳаларининг жорий ҳолати, улар доирасида эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.

Хусусан, лойиҳага киритилган ҳудудларга қўшма мониторинг ташрифлари ўтказиш, лойиҳадан олинган тажрибаларни минтақавий ва миллий форумларда намойиш этиш каби масалалар юзасидан сўз юритилди.

Шунингдек, томонлар лойиҳа доирасида қуйидаги йўналишларда амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди: ҳудудларда сув ва электр энергиясидан оқилона фойдаланишни ривожлантириш, “яшил энергия” технологияларини кенг жорий этиш, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш, мактабларни замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш даражасини ошириш, объектларда ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, замонавий суғориш тизимларидан фойдаланишни кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш орқали чекка ҳудудлар аҳолисининг даромадларини ошириш.

Учрашув якунида 2025 йилнинг иккинчи ярмида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди ҳамда лойиҳаларни самарали олиб бориш бўйича доимий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг