Валюта курслари 05/08/2025
$1 – 12621.29
UZS – -0.82%
€1 – 14596.52
UZS – 0.61%
₽1 – 158.44
UZS – -0.13%
Қидириш
Ўзбекистон 10/07/2025 Белградда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Белградда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги иқтисодий шерикликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Сербия Ички ва ташқи савдо вазирлиги давлат котиби Никола Стоянович билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашиб, мавжуд салоҳиятдан фаол фойдаланиш муҳимлигини таъкидладилар.

Ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама механизмларини, жумладан, Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш , шунингдек, асосий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тегишли ҳукуматлараро битимларни тузиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг