БААда қидирувда бўлган уч нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олиниб, экстрадиция қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиноят содир этганликда гумон қилинган ва Интерполнинг халқаро қидирувига берилган Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси Абу-Даби шаҳрида (Бирлашган Араб Амирликлари) қўлга олиниб, ватанга қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси маълум қилишича, операция Ўзбекистон ва БАА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги яқин ҳамкорлик натижасида амалга оширилган.
Қўлга олинган шахслар Ўзбекистон ҳудудида иқтисодий ва мулкий жиноятлар содир этганликда айбланмоқда ва тез орада суд олдида жавоб беради.
Идора таъкидлашича, икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилгани туфайли ватанга қайтарилаётган жиноятчилар сони ортиб бормоқда.