Ангрен шаҳрида йилига 15 мингта турли қувватдаги трансформаторлар ишлаб чиқариш имкониятига эга корхона ишга туширилги
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 1 август куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Хитойнинг “Holley Technology Ltd” МЧЖ ҚК ўртасида трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси фойдаланишга топширилди.
Мазкур лойиҳа асосида 6-10 кВли тарқатиш тармоқлари учун 25-3150 кВА қувватли трансформаторлар ва 35 кВ тарқатиш тармоқлари учун 100-2500 кВА қувват трансформаторлари ишлаб чиқарилади.
Корхона йилига 15 мингта турли қувватдаги трансформаторларни ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлиб, жараёнлар “Holley Technology Ltd" МЧЖ ҚКнинг замонавий ускуналари орқали амалга оширилади.
Шунингдек, корхонада 150 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилди.