Валюта курслари 13/08/2025
$1 – 12509.83
UZS – -0.63%
€1 – 14520.16
UZS – -0.93%
₽1 – 156.55
UZS – -0.69%
Қидириш
Иқтисод 12/08/2025 Андижон аэропорти реконструкциядан сўнг халқаро рейсларни тиклади

Андижон аэропорти реконструкциядан сўнг халқаро рейсларни тиклади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон аэропорти кенг кўламли реконструкциядан сўнг халқаро рейсларни тиклади.

Аэропорт 12 август куни расмий равишда халқаро рейслар учун очилди.

Илк парвоз Flyone Asia авиакомпаниясининг Андижон - Жидда - Андижон йўналиши бўйича амалга оширилди. Энди бу йўналиш бўйича ҳафтасига икки марта - сешанба ва пайшанба кунлари мунтазам парвозлар амалга оширилади.

Q7 2261 рақамли рейснинг биринчи парвози байрамона кайфиятда ўтди, самолёт бортида 151 нафар йўловчи бор эди.

Эслатиб ўтамиз, Андижондан Тошкентга Silk avia (душанба ва пайшанба кунлари) ҳамда Ўзбекистон Ҳаво Йўллари (чоршанба ва шанба кунлари) авиакомпаниялари ҳам мунтазам парвозларни амалга оширмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг