Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
6 ойда 51 миллиондан зиёд пайпоқлар ишлаб чиқарилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 51,7 млн жуфт пайпоқлар ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9 млн донага ёки 21 % га ошган.
Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):
2023 йил – 41 728,2 минг жуфт
2024 йил – 42 612,2 минг жуфт
2025 йил – 51 702,3 минг жуфт