Валюта курслари 06/08/2025
$1 – 12524.89
UZS – -0.76%
€1 – 14456.23
UZS – -0.96%
₽1 – 156.54
UZS – -1.2%
Қидириш
Технологиялар 06/04/2025 2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 93,3 фоизи интернетдан фойдаланган

2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 93,3 фоизи интернетдан фойдаланган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши барқарор ўсишда давом этмоқда.

Миллий статистика хизмати томонидан ўтказилган танланма уй хўжаликлари сўрови натижасига кўра, 2024 йилда бу кўрсаткич 93,3% га етган.

Бу деярли бутун катта ёшли аҳоли интернет тармоғига эга эканини англатади. Ўтган йиллар билан солиштирилганда, мамлакатда интернет фойдаланувчилар сонидаги ўсиш жуда сездиларли:

2021 йил — 76,6%

2022 йил — 83,9%

2023 йил — 89%

2024 йил — 93,3%

Бу ўсиш рақамлаштириш, интернет инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолини рақамли хизматлардан фойдаланишга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси сифатида қайд этилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР