Валюта курслари 08/08/2025
$1 – 12593.77
UZS – 0.73%
€1 – 14698.19
UZS – 1.47%
₽1 – 158.49
UZS – 1.64%
Қидириш
Ўзбекистон 27/06/2016 2017-йилдан бошлаб ОТМга ҳужжатлар 15-июндан 15-июлгача қабул қилинади
2017-йилдан бошлаб ОТМга ҳужжатлар 15-июндан 15-июлгача қабул қилинади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилдан бошлаб Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 15-июндан қабул қилина бошлайди.

Ўзбекистон ҳукумати 2017-йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжатларни қабул қилиш муддатларига ўзгартириш киритди.

Ҳукумат Қарорига биноан, ОТМга абитуриентлар топширадиган ҳужжатлар 15-июндан 15-июлгача қабул қилинади, Давлат Консерваториясига эса 15-июндан 10-июлгача қабул қилинади.

Шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларига тест топшириш вақти ҳам ўзгартирилди. 2017-йилдан бошлаб тест синовлари 5-июлгача (авваллари – 10-июлгача) ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг