«Бир неча йил аввал ушбу павильон аянчли аҳволда эди, кино ишлаб чиқариш замонавий ускуна-жиҳозларни талаб қилар эди. Бугунги кунда давлатимиз раҳбарининг кинематографияни ривожлантиришга қаратаётган эътибори туфайли реконструкция қилиниб, жаҳон андозалари даражасида фильмлар суратга олиш имконини берувчи ускуналар билан жиҳозланди. Шавкат Мирзиёевнинг «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига қутлов нутқини тинглаб, бугун ўзбек киноижодкорлари учун барча йўллар очиқ эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Охирги икки йил ичида биз жадал тараққиётни кўра бошладик. Биз эса бундан кейин ҳам миллий кино санъатини жаҳон саҳналарида намойиш қилиш, азиз томошабинлар учун сифатли ва қизиқарли контент яратиш учун бор куч-ғайратимизни ишга соламиз», - дейди «Ўзбекфильм» киноконцерни директори Баҳодир Одилов.
16/09/2022Батафсил
Афсонавий режиссёр XIV Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этади. У кинофестиваль доирасида ижодий учрашув ва маҳорат дарсларини ўтказиш билан бир қаторда Ўзбекистон ва Тожикистон киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган «Навоий ва Жомий» фильмини яратишда ҳам иштирок этади.
14/09/2022Батафсил
Бу ҳақида Ўзбекистон Кинематография агентлиги ва Санкт-Петербургдаги «Лендок» ҳужжатли фильмлар студияси ўртасида Тошкент кинофестивалининг бизнес-форуми доирасида меморандум имзоланди. Фильм Россиянинг шимолий пойтахти ва Бухорони боғлаган Бухоро амирлари ҳақида ҳикоя қилади.
14/09/2022Батафсил
«Ўзбекфильм» киноконцерни кичик павильонида «ШҲТ кино кунлари» ҳамда ШҲТ мамлакатлари кинофорумининг тантанали очилиши ўтказилди. Тантанада «Роскино» раҳбари Инна Шалито иштирок этди.
13/09/2022Батафсил
Кинобайрами олди кеча Киночилар уйида Агентлик буюртмаси билан маҳоратли режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган "Аёл қисмати" бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Премьерадан олдин Кинематография агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухаликов Давлат раҳбари топшириғи билан «Меҳр» махсус операцияси ва терроризмга қарши курашга бағишланган «Мен террорчи эмасман», «Тутқунлик», «Амнистия», «Барон-2: Соғинч» фильмларини санаб ўтди.
09/09/2022Батафсил
Бу йилда оффлайн-фаоллик мамлакатлари сифатида Ўзбекистон ва Малайзия танланди. Қолган мамлакатлар фестивални онлайн тарзда кузатиб борадилар. Машҳур K-pop артистларининг концертларига чипталар сотилмайди – фақат ютиб олинади.
29/08/2022Батафсил
2022-йилнинг 22-24-июл кунлари Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон жамиятининг “О`збекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори” ВИ Халқаро конгресси бўлиб ўтади.
21/07/2022Батафсил
27 июнда Тошкентда, Киночилар уйида Ўзбекистонда 30 июнь куни нишонланадиган Ёшлар кунига бағишланган «Ёшлар ва кино» ҳафталиги бошланди.
28/06/2022Батафсил
Бугун Киночилар уйида атоқли олим, археолог, академик, тарих фанлари доктори, «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларда» лойиҳасининг илмий раҳбари Э.В. Ртвеладзе таваллудининг 80 йиллигига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
16/05/2022Батафсил
$ 1 | 12670.05 | +0.299% |
1 | 13560.75 | +0.610% |
₽ 1 | 138.00 | +2.686% |